Biz haqimizda

Hunarmandchilikning chitgarlik usuluda
kasb yuritgan avlodlarimiz va biz haqimizda

Abdurayim chitgar

Ўзбекистон Энсиклопедиясидан кўчирма

АБДУҒАФУРОВ Абдурайим (Тошкент 1867-1950) - халқ устаси, Тошкент бадиий читгарлик мактабининг намояндаси. Биринчи бўлиб мато (бўз)га гул босишда рўян ўрнига ализарин ишлатди. Бухоро ва Қўқон усталаридан янги расмларнинг қолипларини, янги безак ва мужассамотларни келтириб, маҳаллий читгарликка ижодий сингдирди. Абдуғафуров ўз асарлари билан Ўзбекистонда ўтказилган бир неча кўргазмаларда қатнашди. 1935 йилдан Тошкент бадиий уқув ишлаб чиқариш комбинатида дарс берган. 1937 йилда Парижда ўтказилган Халқаро кўргазмада Абдуғафуровнинг асарлари юқори баҳоланди. 1930 - йиллар охири - 1940 - йиллар бошларида Москва, Иваново, Серпухов тўқимачилик корхоналари учун чит, сатинга босиладиган гул-қолип намуналарини тайёрлаб берган. 1940 йилда Абдуғафуров рассом В. Криницкий билан хамкорликда қолиплар учун 11 та «Пахта нусха» эскизлар яратди. Бу нусхаларда ғўза баргидан тортиб очилган чаноқ-қача бўлган жараёнлар ўсимликсимон миллий нақшлар негизида ўз ифодасиии топтан. Абдуғафуров безаган дастурхон, кўрпачит, чойшаб ва бошқа буюмлар (Республика музейларида сақланмоқда) гулларининг ёрқинлиги, рангларининг уйғунлиги, мужассамоти билан диққатни тортади.